Сайтка кириу

Қўлда ёзишнинг беш фойдаси

Ноутбуклар, планшет ва телефонлар аллақочан ручка ва қаламнинг ўринини эгаллади.Аммо оддий қоғозга қўлда нималарнидир қоралаш мияга кўп фойда келтириши мумкин. Қўлда ёзиш ростдан  ҳам фойдали эканлигини қуйда келтирилган бешта факт ҳам тасдиқлайди.

1.Ахборатни яхшироқ эслаб қоламиз. Ёзув жараёнида миянинг махсус қисми ретикулятор фаоллаштирувчи тизим ишга тушади. У филтр каби ишлайди-четдан келаётган ахборотнинг қайта ишлашини блоклайди.  Ҳарфларни қоғозда ручка ёки қалам билан ёзар эканмиз, диққатимизни яхшироқ жамлаймиз ва миямизнинг ёзаётган нарсамизга  кучлироқ концентранция қилишга ёрдам берамиз. Вашингтон университетидан психолог Виржиния Бернингер ручка ва клавиатура ўртасидаги фарқни қуйдагича изоҳлайди. «Қўлда ёзаётганда кўпроқ ҳаракат қиласиз, чунки ҳар бир ҳарф учун алоҳида элементар ҳаракатлар бор, компьютердаги иш эса бир хил. Ҳар сафар фақатгина клавиатурани босиш керак».

Бундан ташқари, қаллиграфия (чиройли ёзиш саньати) билан шуғулланиш дислекция билан курашишга ёрдам беради.

2.Нутқимизни яхшилаймиз

Купгина машҳур ёзувчилар (Труман Капроте, Вуни Аллен, Сюзан Зонтаг) ҳамкасблари клавиатурага ўтганига қарамай, роман ва пьесаларни қўлда ёзишни мақул кўрарди. Масалан Капоте янги роман бошлаётганда, аваломбор ручка билан ёзишни ва кейинчалик матнни машинкада теришни айган. 2009 йилда Вашингтон университети психологлари шуни аниқлашди :Иншони қўлда ёзган ўқувчиларниг матни мазмунлироқ ва турли-туман бўлган. Улар мураккаброқ жумлалардан фойдаланишган ва компьютерда ёзган тенгдошларга нисбатан вазифани барвақтроқ якунлашган.

3.Диққат қилишимиз керак Компьютер қаршисида ишлаш сенсор тизимизни чарчатади. Экраннинг пилдираши,битта уринишда исталган ахборотга эга бўлиш имконияти-ижодий қобилятини пасайтириб юборади. Аксинча, олдингизда фақатгина қоғоз ва ручка турганида, мия қушимча таьсирларидан ҳоли бўлади ва барча ресурсларни аниқ бир вазифасига йўналтира олади.

4.Стрессдан халос бўламиз

Ички кечинмаларингиз ва уйларингизни қоғозда ифодалаш-уларнинг кучини пасайтиради. Экспрессив психотерапияметодикаси муаллифи Натали Рожерж кундаликдаги ёзувларини-ўзини ифодалаш ижодий энергияни уйғотичнинг муҳим усули,деб айтади.

Тез-тез қўлда ёзиб туриш-ўзингизнинг индивидуаллигингизни кўпроқ намоён қилиш демакдир.У ҳарфлар шакли ва ўлчами,хуснихатнинг тезкорлиги,матннинг саҳифада жойлашуувида намоён бўлади.

5.Мия узоқ вақтгача ёшлигини сақлаб қолади. Ёзув жараёнида миямиздаги тафаккур,тил ва ишчи хотира билан боғлиқ зоналарни фаоллаштирамиз.Вақти-вақти билан қўлда ёзиб турсангиз,мияни қўшимча шуғуллантирган бўласиз.Психологлар  аллақачон ақлий қобилятлар ва ёзув кўникмаси ўртасидаги алоқага эьтибор қаратишган. «Беморларнинг қўлда ёзилган эски кундаликлари билан клавиатурада ёзган янги қайдларни солиштирганимизда ўз фикирларини ифодалаш борасида катта фарқ кўрдик,-дейди Дюка университети профессори-,нейробиолог Мюрали Дорайсвами.-Бугун,кўпчилик одамлар компьютерда ёзишга ўтиб кетган бир пайтда ақл ўткирлигини сақлаб қолиш учун қўлда ёзиш яхши машғулот бўлди».